Янгиликлар

Йўлдошали домла Паркент туманидаги «Одил ота» жомеъ масжидига ташриф буюрдилар

#Ташриф

Тошкент шаҳар «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримовнинг Тошкент вилоятидаги «Жаҳолатга қарши маърифат» дастури бўйича маънавий-маърифий суҳбатлари давом этмоқда.

Жумладан, 12 феврал куни Паркент туманидаги «Одил ота» жомеъ масжидига ташриф буюрдилар. Шом намоздан сўнг жомеъ масжидга йиғилган жамоатга илмий-маърифий суҳбат қилиб бердилар.

Дастлаб, масжидга йиғилганларни кириб келаётган Рамазон ойи билан табриклаб, бу ойнинг бошқа ойлардан фазилати, унда қилинган ибодатларнинг савоби бошқа ойларникидан бир неча баробар зиёда бўлиши, унда маънан покланиш, бу ойнинг Қуръон ойи эканлиги, илм олишнинг фазилати ҳақида сўзлаб, бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири – ақидани мустаҳкам қилиш, турли оқим ва ёт ақидалардан эҳтиёт бўлиш, машҳур алломаларимиз ва етук устозларнинг асарларини ўқиш, суҳбатларини тинглаш муҳим эканлиги ҳақида илмий-суҳбат қилиб бердилар. Суҳбат ниҳоясида жамоатни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. Сҳбат хайрли дуолар билан ниҳоясига етди.

www.islomota.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг