Янгиликлар

Йўлдошали домла Ўртачирчиқ туманидаги «Туябўғиз» жомеъ масжидига ташриф буюрдилар

#Ташриф

Тошкент шаҳар «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримовнинг Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида «Жаҳолатга қарши маърифат» дастури бўйича шу мавзуга доир маънавий-маърифий суҳбатлар учун бир қанча жомеъ масжидларга ташрифлари давом этмоқда.

Жумладан, бир гуруҳ имом-хатиблар иштирокида бўлиб ўтаётган мазкур суҳбатларда Йўлдошали домла Ўрта Чирчиқ тумани «Туябўғиз» жомеъ масжидига ташриф буюрдилар. Аср намозини жамоат билан ўқиб бўлгандан кейин илмий-маърифий суҳбат қилиб бердилар. Суҳбат давомида жамоатни кириб келаётган ойларнинг султони — Рамазони шариф билан муборакбод этиб, жаҳолатнинг зарарлари, ақидада адашмаслик, масжид одоблари, оилада эркакнинг ўрни мавзуларида суҳбат қилиб бердилар. Суҳбат сўнгида қизиқтирган саволларга жавоблар ҳам бериб ўтдилар.
Суҳбатлар давом этмоқда.

 www.islomota.uz

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг