Янгиликлар
Йўлдошали домла Ўртачирчиқ туманидаги «Усмон ота» жомеъ масжидига ташриф буюрдилар
#Ташриф

Тошкент шаҳар «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида «Жаҳолатга қарши маърифат» дастури бўйича шу мавзуга доир маънавий-маърифий суҳбатлар учун бир қанча жомеъ масжидларга ташриф буюрмоқдалар.
Жумладан, бир гуруҳ имом-хатиблар қатори мазкур суҳбатлар учун Йўлдошали домла Ўртачирчиқ тумани «Усмон ота» жомеъ масжидига ташриф буюрдилар ва масжид жамоасига маърифий суҳбат қилиб бердилар. Суҳбат сўнгида қизиқтирган саволларга жавоблар ҳам бериб ўтдилар.
Суҳбатлар давом этмоқда.

www.islomota.uz