Янгиликлар

Муфтий ҳазрат: Савдогарнинг ростгўй бўлиши дунё-ю охиратда шарафдир

Бугун, 4 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги Ҳастимом даҳасида жойлашган «Ҳазрати Имом» жомесига жума намозига келган минг-минглаб мўмин-мусулмонларга “Ҳалол савдо – барака омили” мавзусида мавъиза қилиб бердилар.

Муфтий ҳазратлари динимизда савдо-сотиқда ҳалол бўлишга тарғиб қилиниб, ростгўй ва ҳалол савдогарларга юксак мартабалар ваъда қилингани ҳақида сўзлаб, жумладан бундай дедилар:

– Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ростгўй савдогар Қиёмат кунида аршнинг соясидадир” (Имом Дайламий ривоятлари), деганлар. Яна бир машҳур ҳадисда бундай марҳамат қилганлар: “Ростгўй, омонатдор тижоратчи одам набийлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир” (Имом Термизий ривоятлари). Савдогар киши мана шундай улуғ мақомга эришиши учун ушбу касбнинг шаръий қоидаларига амал қилиши билан биргаликда ростгўйликни ўзига дастури амал қилиб олиши лозим.

Гўзал ва манфаатли мавъиза якунида хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг