Ислом тарихиМақолалар

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор дейилган…

Савол: «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг 1-жузида «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 та хотинлари бор» дейилган. «Ислом.уз» сайтидаги янги мақолада 11 та дейилибди. Шунга аниқлик киритсангиз.
  Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамду лиллаҳи ваҳдаҳ, вассолату вассаламу ъала ман ла набийя баъдаҳ. Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. «Ҳадис ва Ҳаёт» китобининг 1-жузида «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг 9 хотинлари бор», дейилмаган. Балки «Ҳадис китобларидаги ҳеч шак-шубҳасиз ривоятларда келишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир вақтнинг ўзида тўққиз аёлни ўз никоҳларида ушлаб турганлар», дейилган («Ҳадис ва Ҳаёт», 1-жуз, 37-бет). Ҳақиқатан ҳам, у Зот ҳаётлари давомида 11 та аёлга уйланиб яшаганлар, улар: Хадижа бинти Хувайлид (розияллоҳу анҳо); Савда бинти Замъа (розияллоҳу анҳо); Оиша бинти Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳо); Ҳафса бинти Умар (розияллоҳу анҳо); Зайнаб бинти Хузайма (розияллоҳу анҳо); Умму Салама Ҳинд бинти Абу Умайя (розияллоҳу анҳо); Зайнаб бинти Жаҳш (розияллоҳу анҳо); Жувайрия бинти Ҳорис (розияллоҳу анҳо); Умму Ҳабиба Рамла бинти Абу Суфён (розияллоҳу анҳо); Сафийя бинти Ҳуяй (розияллоҳу анҳо). Маймуна бинти Ҳорис (розияллоҳу анҳо); Бир вақтнинг ўзида УЗотнинг никоҳларида 9 та аёл бўлган, яънивафот этганларида тўқизта аёллари бор эди. Хадича билан Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳумолар У Зотнинг ҳаётлик пайтларида вафот этишган.
Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг