АқидаМақолалар

БАНДАЛАР ҒАЙБ ИЛМИНИ БИЛМАСЛИКЛАРИНИНГ ДАЛИЛИ

   Бир киши: Қуръони каримда онанинг қорнидаги ҳомилани фақат Аллоҳ таоло билиши айтилган. Лекин бугунги кунда докторлар онанинг қорнидаги ҳомилани ўғил ёки қиз эканлигини айтиб беришадику?, деб савол берди.
   Бунга жавобда Мавлоно Шоҳ Ҳаким Муҳаммад Ахтар ҳазратлари шундай дедилар:
   Аллоҳ таоло онанинг қорнидаги ҳомилани Ўзи яратади ва уни нима эканлигини асбоб ускунасиз билади. Ҳомилани ўғил ёки қиз бўлиши ҳам Унинг ихтиёридаги нарсадир. Докторлар эса ҳомила ўғил ёки қиз эканлигини билиш учун асбоб ускуналарга мухтождилар. Ҳомила ўғил ёки қиз бўлиб шакллангандан кейингина асбоб ускуналар орқали биладилар, холос. Аллоҳ таоло сабабларсиз ва асбоб ускуналарсиз онанинг қорнида нима бўлаётганини билади. Докторлар эса асбоб ускуналарга муҳтождирлар. Шунга кўра, уларнинг муҳтожликлари исбот бўлгач, уларнинг махлуқ (яратилган)ликлари ҳам исбот бўлди. Шунингдек, махлуқ (яратилган) ғайб илмини билувчи бўла олмаслиги ҳам исбот бўлди. Аллоҳ таоло Холиқ (барча нарсаларни Яратувчиси) бўлганлиги сабабли У муҳтожликдан покдир ва У асбоб ускуналарсиз ҳам билувчидир. Шунинг учун фақат Аллоҳ таологина ғайб илмини билади. Шунингдек, ёмғирнинг ёғиш ёки ёғмаслигининг хабарида ҳам олимлар асбоб ускуналарга мухтождирлар. Кўпинча уларнинг берган хабарлари аксинча бўлиб чиқади. Шунга кўра, сабаблар ва асбоб ускуналарга мухтожлик инсонларнинг ғайбни билмасликларига далилдир. Ғайбни билувчи фақат Аллоҳ таолонинг Ўзидир. У ҳеч қандай асбоб ускуналарсиз аввалгию охирги, ўтмиш, ҳозир, келажакдаги барча нарсаларни билади. Пайғамбарларга бериладиган илмнинг номи ғайб илми эмас, балки, унинг номи “илоҳий ваҳий”дир.

“Маарифэ Раббаний” китобидан.

Абдулқаййум Комил таржимаси

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг