Янгиликлар

Наманган вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Унда бир неча масалалар қатори Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон қори Аббосиддинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилгани, Наманган шаҳар бош имом-хатиби вазифасида меҳнат қилаётган Абдуллоҳ домла Самадов Наманган вилояти бош имом-хатиби этиб тайинлангани эълон қилинди.

Абдуллоҳ домла Самадов 1972 йили Наманган шаҳрида таваллуд топган. 1998 йилда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган. Наманган шаҳридаги “Боқи Полвон” жоме масжиди имом-хатиби ва шаҳар бош имом-хатиби вазифаларида ишлаб келган.

Аллоҳ таолодан янги вазифага тайинланган Абдуллоҳ домла Самадовга масъулиятли ва шарафли фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг