Янгиликлар
ВАҚФ: Фарғонада 100 та оилага хайриялар улашилди

Айни қиш-қировли кунларда “Вақф” хайрия жамоат фондининг Фарғона вилояти филиали томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда кўплаб хайрия тадбирлари ташкил этилмоқда. Хусусан, фонд ходимлари ғайратли волонтёрлар билан бирга ижтимоий ҳимояга муҳтож 100 та оилалага ҳимматли халқимиз эҳсон қилган кўмир, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа уй-рўзғорга зарур буюмларни хонадонларига етказишди.
Аллоҳ таоло саховатли халқимиз ва муқарраб дуогўйларимиздан рози бўлсин!
Vaqf.uz
