Аёллар саҳифасиМақолаларСавол-жавоблар

ЗАМЗАМ СУВИ ТИК ТУРИБ ИЧИЛАДИМИ?

#Фатво

❓1856-САВОЛ: Замзам суви ҳақида турли гаплар эшитамиз, баъзилар уни тик туриб, бошқалар эса ўтириб ичилади, дейишади. Шуни қайси бири тўғри эканлигига аниқлик киритиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Замзам сувини тик туриб ҳам, ўтириб ҳам ичиш жоиз. Ушбу ҳукм ҳаж ва умра амалларини қилиш давомида ҳам уйда ичилаётганда ҳам фарқсиздир. Бироқ машойихларимиз таҳоратдан ортган ҳамда замзам сувини тик туриб ичиш мустаҳаб дейишган. Яъни, тик туриб ичиш вожиб ёки суннат эмас. Шунинг учун тик туриб ичса, савоб бўлади, аммо қилмаса, гуноҳ бўлмайдиган амалдир.
Аллома Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай ёзадилар: “Замзамни тик туриб ичишнинг сабаби шуки, замзам сувидан кўзланган мақсад тўйиб-тўйиб ичиш ва бу сувнинг баракаси тананинг барча аъзоларига етиб боришидир. Бу икки мақсадга тик туриб сув ичиш орқали эришилади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг