ЙЎЛДОШАЛИ ДОМЛА “ДЕКЛАРАЦИЯЛАР МУЛОҚОТИ” II ХАЛҚАРО ФОРУМИДА ҚАТНАШМОҚДАЛАР

10 сентябрь куни иш бошлаган «Декларациялар мулоқоти» II халқаро форуми давом этмоқда.
Унда нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари, таниқли уламолар, соҳа экспертлари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов ва имом-хатибларимиз, «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов домла ҳам иштирок этмоқдалар.
«Декларациялар мулоқоти» халқаро форуми Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил қабул қилинган «Маърифат ва диний бағрикенглик» Махсус резолюциясида мустаҳкамланган тамойил ва қоидаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича юртимизда олиб бораётган изчил ишлардан бўлиб, 2020 йилда давлатимиз раҳбари томонидан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий стратегияси мақсадларига эришишга хизмат қилади.
••••┈••••┈•••┈••┈• ❁✿❁ •┈•••┈•••┈••••┈••••
👉 Дўстларга ҳам улашинг ⤵️ ➫ www.islomota.uz
🔄 https://t.me/joinchat/AAAAAEGGvVxjpov993rSgA