Янгиликлар

Президент Фармони: Иброҳимов Неъматуллага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвонини бериш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Мамлакатимизда илм-фан соҳасини ривожлантириш, халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳиятини юксалтириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, хусусан, шарқшунослик ва манбашунослик йўналишидаги фундаментал тадқиқотлари билан муҳим ишланма ва лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, бой илмий меросимизни ўрганиш ва тарғиб этишга қўшган катта ҳиссаси, иқтидорли ёш олимларни тайёрлаш, навқирон авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Иброҳимов Неъматуллага «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони берилсин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг