
“Мотуридийлик таълимоти билимдони” беллашуви ғолиби – Мир Араб мадрасаси жамоаси!
Бугун, 7 май куни Бухоро шаҳридаги Мир Араб олий мадрасасида “Мотуридий таълимоти билимдони” интеллектуал беллашувининг Республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг сараланган, илғор талабалари иштирок этди.
Мусобақада иштирок этган жамоалар мотуридийлик таълимоти бўйича билимларини қуйидаги тўрт босқичда синовдан ўтказишди:
1. Мавзу бўйича тақдимот;
2. Савол-жавоб (Мотуридий таълимоти асосида);
3. Савол-жавоб (Ижтимоий-сиёсий ҳаётимизга оид);
4. Ижодий чиқиш.
Ҳакамлар ҳайъатининг якуний қарорига кўра ғолиб жамоалар қуйидагича бўлди:
• 1-ўрин: Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоасига катта замонавий смарт доска;
• 2-ўрин: Тошкент ислом институти жамоасига музлатгич;
• 3-ўрин: Хожа Бухорий ўрта махсус ислом таълим муассасаси жамоасига Кир ювиш машинаси тақдим этилди.
Аллоҳ таоло ушбу мусобақани хайрли ва бардавом қилсин, ғолиб жамоаларга мукофотларни муборак айласин!
Ўзбекистон мусулмонлари и
дораси
Матбуот хизмати