Мақолалар

БУРҲОНИДДИН КИРМОНИЙ МЕРОСИ

#Тадқиқот

Мирзо Улуғбек даврида Самарқанд илм-фан марказларидан бирига айланган эди. Ана шу даврда шаҳарга Шарқ мамлакатларидан етук олимлар ташриф буюриб, маҳаллий олимлар билан ҳамкорлик қилган. Уларнинг орасида тиббиёт соҳасининг йирик намояндаларидан бири – Бурҳониддин Нафис ибн Аваз Ҳаким Кирмоний ҳам бор эди.

Эроннинг Кирмон шаҳрида туғилган бу аллома Самарқандда тиббиётни чуқур ўрганиб, Ибн Сино ва Нажибуддин Самарқандий асарларига шарҳлар ёзган. У Ибн Синонинг машҳур “Тиб қонунлари” асарига ёзган шарҳини Мирзо Улуғбекка ҳадя қилган. Ҳозирда мазкур асар қўлёзмасининг бир нусхаси Вашингтондаги тиббиёт кутубхонасида сақланмоқда. Унинг “Шарҳул-амрозил-жузъия” (“Жузъий касалликлар шарҳи”) асари эса Дамашқдаги “Аз-Зоҳирия” кутубхонасида мавжуд.

Бу буюк олимнинг илмий меросини ўрганиш нафақат Шарқ табобати тарихини ёритиш, балки Темурийлар, айниқса, Мирзо Улуғбек давридаги илм-фан ривожи ва халқаро илмий алоқаларни англашга ёрдам беради.

Ҳозирда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Бурҳониддин Кирмонийнинг илмий фаолиятини тадқиқ этиш, унинг асарлари бўйича музей экспозицияси яратиш устида иш олиб бормоқда. Мавжуд қўлёзмаларнинг факсимиле нусхалари тайёрланиб, улар марказ экспозициясидан ўрин олади.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг