Янгиликлар
Йўлдошали домла Қорақалпоғистондаги «Муҳаммад Мурод Эшон» жомеъ масжидида жума намозини ўқиб бердилар

Жорий йилнинг 14 март, — жума куни Тошкент шаҳар «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туманидаги «Муҳаммад Мурод Эшон» жомеъ масжидига жума намозларини ўқиб бериш ва жума маърузаси учун ташриф буюрдилар.
Жума маърузасида «Рамазон фазилатлари — Закот ибодати мисолида» мавзусида мазмунли суҳбат қилиб, Рамазоннинг фазилатлари, ҳикматлари, унинг руҳий, баданий ва молий ибодат эканлиги, закот масалалари, хайр-саховатли бўлиш, маънан ва жисмонан соғлом бўлишда Рамазони шариф рўзасининг аҳамияти, рўза тутиш масалалари ҳақида маъруза қилиб бердилар.
Аллоҳ таоло бундай суҳбатларни бардавом ва манфаатли қилсин.
www.islomota.uz