Янгиликлар

Юртимизда “Нақшбандия фестивали” зиёрат тадбири ўтказилди

#Янгиликлар

Шу йил 2-3 февраль кунлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманларида Нақшбандия тариқатининг Олтин силсила пирлари зиёратгоҳлари бўйлаб “Нақшбандия фестивали” ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Фестивалга Малайзия, Индонезия, Сингапур, Ҳиндистон, Бруней ва Туркия давлатларидан 160 нафарга яқин дин пешволари, диний уламолар ташриф буюришди.

Дастлаб меҳмонлар Китоб туманидаги “Шайх Муҳаммад Имканагий” ва “Шайх Муҳаммад Дарвеш Вахшуворий” зиёратгоҳларига ҳамда Шаҳрисабз шаҳрининг ЮНЕСКО Умумжаҳон меросига киритилган “Дор ут-тиловат”, “Дор ут-сиёдат” ҳамда “Оқсарой” мажмуалари каби қадимий обидалар жойлашган тарихий марказига ташриф буюришиб, зиёрат амалларини адо этишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Юртимизда “Нақшбандия фестивали” зиёрат тадбири ўтказилди Юртимизда “Нақшбандия фестивали” зиёрат тадбири ўтказилди Юртимизда “Нақшбандия фестивали” зиёрат тадбири ўтказилди

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг