МақолаларФиқҳЯнгиликлар

ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ НАМОЗЛАР, МАХФИЙЛИК ДАРАЖАСИ

#Фиқҳ

Қироат намознинг рукнларидан бўлиб, қайси намозларда қироат жаҳрий қилинади ва қайси намозларда махфий қилинади ҳамда уларнинг даражаси қай йўсинда буни билиб олишимиз керак.
“Мухтасарул-виқоя” китобида бу мавзуда бундай дейилади:
   “Имом жума ва икки ҳайит намозларида, шунингдек, бомдод намозида, шом ва хуфтон намозларининг аввалги икки ракатида овоз чиқариб қироат қилади. Намозни вақтида адо қилса ҳам, қазо қилса ҳам. Бошқаларида овоз чиқариб қироат қилмайди”.
Яъни имом пешин ва аср намозларида, шом намозининг учинчи ракатида ва хуфтон намозининг кейинги икки ракатида овозини чиқармай қироат қилади.
“Ёлғиз намоз ўқувчи намозни вақтида адо этса, жаҳрий ёки махфий ўқишда ихтиёрли. Ёлғиз ўқувчи қазо намозини ўқиса, махфий қироат қилиши вожибдир (“Захира” ва “Қозихон” китобларида ёлғиз намози ўқувчи қазо намозини ўқиганда ҳам жаҳрий ва махфий ўқишда ихтиёрли бўлиши саҳиҳ кўрилган).
“Овоз чиқариб қироат қилишнинг энг паст даражаси ўзидан бошқага эшиттиришдир. Махфий ўқишнинг энг паст даражаси ўзи эшитадиган даражада бўлишидир”.
Ўзидан бошқа эшитмайдиган даражадаги қироатни “овоз чиқариб қироат қилиш” деб бўлмайди. Демак, овоз чиқариш лозим бўлган қироатда ақалли ўзига энг яқин турган киши эшитиши лозим экан.
Махфий қироат намозхоннинг ўзи эшитадиган даражада бўлмаса, қироат дуруст бўлмайди.

Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг