Янгиликлар

Диний идора вакиллари Доғистондаги халқаро анжуманда қатнашмоқда

#Янгиликлар

Шу йил 16-20 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Доғистон Республикаси пойтахти Махачқала шаҳрида “Ислом меросининг руҳий ва ахлоқий қадриятлар ва маданий ўзликни мустаҳкамлашдаги ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Мазкур конференцияда 50 дан ортиқ давлат вакиллари қаторида Ўзбекистон делегация ҳам қатнашди.

Дастлаб Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Иброҳимжон Иномов, Охунжон Аҳмедов ва Тошкент ислом институти проректори Тоҳир Эвадуллаевлар Доғистон Республикаси муфтийси Шайх Аҳмад Афанди Абдуллаев томонидан юқори эҳтиром ила қабул қилиндилар.

Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг