Янгиликлар

МУФТИЙ ҲАЗРАТ «ИСЛОМ ОТА» МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРДИЛАР

#Ташриф

Бугун, 16 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳридaги “Ислом ота” жомеъ масжидига ташриф буюриб, жума намозини жамоат билан адо этдилар.

Муфтий ҳазратлари Исломда аёлларга бўлган ҳурмат ва эътибор юқори экани, динимизнинг барча ҳукмларида уларга ғамхўрлик, меҳрибонлик ва лутф билан муомала қилингани, инсонийлик жиҳатидан барча бир хил экани, фақат тақво, солиҳ амал, ахлоқ-одоб каби мезон орқали фарқланиши ҳақида суҳбат қилиб бердилар.

Манфаатли мавъиза давомида Қуръони каримдадаги: “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (Наҳл, 97) оятини шарҳлаш асносида тарихдан аёлларнинг ўрни эркакларникидан кам бўлмаганлиги саҳобия оналаримиз ва буюк аждодларимизни камолга етказган олима ва фозила аёллар ҳаётидан мисоллар келтирган ҳолда тушунтирилиб берилди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари суҳбат асносида қизларни мана шундай ўқимишли ва зукко қилиб тарбиялашимиз лозимлиги, доно халқимизда: “Ўғил фарзандни ўқитсанг бирни ўқитган бўласан, қиз фарзандни ўқитсанг жамиятни ўқитган бўласан”, деган ўгит бежиз айтилмагани, шу боис қиз болани ўқитсак, у эртага она бўлганда жамиятимизга фойдаси тегадиган фарзандларни тарбиялашини алоҳида қайд этдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг