Жорий йилнинг 22 декабрь жума куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани «Ислом ота» масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов Наманган вилояти, Учқўрғон туманидаги «Музаффархон Эшон» жомеъ масжидига жума намозига ташриф буюрдилар. Жума намози аввалида жамоатга «Одамларга озор бермаслик — садақадир» мавзусида мазмунли маъруза қилиб бердилар.
Маъруза давомида жамиятда дўст-биродарликнинг афзаллиги, мусулмон киши тил ва қўлидан аслом бировларга озор бермаслиги лозимлиги, бу сифат комил мусулмоннинг белгиси эканлиги, одамларга моддий-маънавий зарар келтириш гуноҳи кабиралардан саналиши, бировга етказилган зарарни дарров қоплаши лозимлиги, мазлумларни рози қилиши кераклиги таъкидланди. Мавзуга доир оят ва ҳадислар ҳамда саҳобаларнинг ҳаётларидан мисол ва далиллар келтирилди.
Маърузадан сўнг жамаотга имомлик қилиб, жума намози ва жума хутбасини ўқиб бердилар. Ташриф мазмуни ўтди.