«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидан 101 қисса» китоби нашр қилинди. Мазкур китобни Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ ва Ойбек Неъматуллоҳ нашрга тайёрланганлар.
Рисолада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларида мусулмонлар учун ибрат бўлган 101 қисса-воқеалар жамланган. Китобни ўқир экансиз, унда келтирилган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларидаги қиссалар ҳаётингиз давомида дуч келишингиз мумкин бўлган муаммоларга гўзал ечим бўлади.
Мазкур рисола тўрт қисмдан иборат. Бу китоб 1-қисм бўлса, 2-қисми Расулуллоҳ алайҳиссаломни севиш, у зотга муҳаббат қўйиш ҳақида, 3-қисми Набий алайҳиссаломнинг аҳли байтларини севиш ҳақида, охирги 4-қисми эса Пайғамбар алайҳиссаломнинг сўнгги лаҳзаларидан 101 қиссалардан иборат бўлади.
Китобнинг ушбу навбатдаги жузлари ҳам тез орада нашр қилиниб, сиз азиз китобхонларнинг қалбларини хушнуд қилади, иншааллоҳ.