Мақолалар

ОТА-ОНА ҲАҚИГА ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИНАДИ?

#Одоб

Ота-онага истиғфор айтишнинг сиёғалари кўп бўлиб, «Иброҳим» сурасининг 41-оятида шундай дейилади:

رَبَّنَا اغفِر لي وَلِوالِدَيَّ وَلِلمُؤمِنينَ يَومَ يَقومُ الحِسابُ 

«Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин».Ҳисоб қилинадиган кун деганда қиёмат тушунилади, албатта. Ўша кунда Аллоҳнинг мағфирати бўлмаса, ҳеч ким нажот топмайди. Иброҳим алайҳиссаломнинг бу машҳур дуоларида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни инкор этиб турган мушрикларга қарши маънолар кетма-кет келиши билан бирга, мўминларнинг қалбига қувват берувчи маънолар ҳам келган

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг