Жорий йилнинг 28-июль жума куни Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов Хоразм вилояти, Боғот туманидаги «Эрали Эшон бобо» жомеъ масжидига жума намозига ташриф буюрдилар. Намозга йиғилган 1.200 нафар намозхонга «Исломда муомала одоби» мавзусида таъсирли маъруза қилдилар. Маърузадан сўнг, жума намозини ўқиб бердилар.
Жума намозидан сўнг масжид қавми билан чиройли ва мазмунли мулоқот қилиб, уларнинг саволларига жавоб бердилар.