МақолаларСавол-жавобларФиқҳ

ЖАМОАТ НАМОЗИДА ИМОМНИНГ ОРҚАСИДАГИ КИШИ ҲУКМИ

#Фиқҳ

Жамоат намозида имомга энг яқин турадиган кишилар ҳар жиҳатдан етук ва ақл эгаси бўлишлари керак. Бошқача қилиб айтганда, имом намозни адо этишда ёки қироатда адашиб қолса, уни тузатиб қўядиган ёки бирор сабабга кўра намозни тарк этадиган бўлса, ўрнига ўтиб, келган жойидан намозга имомлик қилиб кета оладиган шахслар бўлишлари керак. Ҳар ким имомнинг орқасига ёки унга яқин жойга ўзини уриб, сафга туриб олавериши ҳам дуруст эмас.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга сизлардан етуклик ва ақл эгалари яқин турсин. Сўнгра уларга яқин келадиганлар, – деб уч марта айтдилар. – Бозорларнинг шовқинидан эҳтиёт бўлинг», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг