“Имом билан иқтидо қилувчининг ўртасида арава сиғадиган йўл бўлиши ёки қайиқ сузадиган катта анҳор бўлиши ёхуд намоз саҳро ёки очиқ майдонларда ўқилса имом билан муқтадий ўртасида икки саф сиғадиган бўшлиқ бўлиши имомга иқтидо қилишни манъ қилувчилар жумласидандир. Аммо масжид ичида икки сафдан ортиқ бўш жой қолишининг зарари йўқ, чунки масжиднинг ичи битта жой ҳисобланади” (“Ал-Ашбоҳ ван-назоир” китоби).
Хулоса қиладиган бўлсак, фиқҳий китоблар ва уламоларимизнинг сўзларига биноан, иқтидо дуруст бўлиши учун имом ва иқтидо қилувчи бир жойда бўлиши ва айни сафлар бири-бирига уланган бўлиши шарт.