МақолаларФиқҳ

«BITCOIN» НИМА ЁХУД МАЙМУН ТИЖОРАТИ

Бир қишлоқ атрофида жуда кўп маймунлар яшар экан. Кунларнинг бирида қишлоққа бир савдогар келиб, бу маймунларни сотиб олишини айтибди ва ҳар бир маймун учун 100 доллар беришни таклиф қилибди.
Қишлоқ аҳолиси аввалига уни жиннига чиқаришибди. Ақлли киши саёқ маймунларнинг ҳар бирига 100 доллар тўлаши мумкин эмас, дебдилар. Шундай бўлса-да бир неча киши бир нечта маймун тутиб, савдогарга беришибди ва ҳақиқатан ҳам ҳар бир маймун учун 100 доллардан ҳақ олишибди.
Бу хабар қисқа вақт ичида бутун қишлоққа тарқалибди. Аҳоли маймун тутиб, савдогарга сотишни бошлашибди.
Бир неча кундан кейин савдогар маймунлар учун 200 доллардан тўлашини эълон қилибди. Буни эшитган қишлоқнинг бекорчилари ҳам бошқаларга қўшилиб маймун овлашга киришибдилар. Улар ҳар бир маймунни 200 доллардан сота бошлашибди. Жуда кўп маймун сотилибди.
Яна бир неча кундан кейин савдогар маймунларнинг ҳар бири учун 500 доллардан тўлашини айтибди. Бу хабардан қишлоқдагиларнинг ҳаловати тамоман йўқолиб, уйқулари қочибди. Эндиликда ҳамма маймун овлашга киришиб кетибди. Улар қолган 6-7 та маймунни ҳам минг машаққат билан тутиб, ҳар бири учун 500 доллардан олибдилар.
Қишлоқ аҳли навбатдаги нарх эълонини кута бошлашибди. Савдогар уларга бир ҳафтага уйига бориб келишишини, қайтганида яна маймун олиб келишса, ҳар бирини 1000 доллардан сотиб олишини айтибди. Қишлоқдагилар ташвишга тушиб қолибдилар. Чунки, энди атрофда сотиладиган маймун қолмабди. Шунда савдогарнинг ёрдамчиси қишлоқдагиларга хўжайинидан яширинча ҳар бир маймунни 700 доллардан сотишини айтибди. Бу хабар тезда тарқалиб, эртаси куни маймунлар қафаси олдида турнақатор навбат пайдо бўлибди. Улар савдогар ҳар бир маймунни 1000 доллардан олса, 300 доллардан фойда олишларини кўзлабдилар. Бойлар бир нечта маймунни кўтарасига сотиб ола бошлабдилар, камбағаллар эса фоизчи ва судхўрлардан қарзга пул олишибди. Улар қафасдаги ҳамма маймунларни сотиб олиб, савдогарнинг келишини интиқлик билан кута бошлабдилар…
Аммо ҳеч ким келмабди. Улар ёрдамчининг олдига борсалар, у ҳам қочиб кетиб бўлган экан.
Шундан кейин қишлоқ аҳли ҳеч нарсага ярамайдиган, ҳеч кимга ҳам сота олмайдиганлари маймунларнинг ҳар бири учун 700 доллардан тўлаганлари ва алданганларини тушуниб етибдилар.
BITCOIN (Биткоин) ҳам бугунги кунимиздаги маймун тижоратидир. Бу тижорат бир қанча инсонни зарарга учратиб, хонавайрон қилса, бир неча кишинигина бой қилади.

💸 Крипто вальюта, онлайн пул — аҳмоқнинг қўлидаги ҳақиқий пулни олиб, катта фойдалар ваъда қилиш билан уларга хаёлот ва орзу сотишдир. Мана шундай ҳаводан пул қилиш орзуси учун очкўзлик бор экан, юртнинг аҳмоғи ҳам, зарар кўриши ҳам тугамайди.
Тизим мана шундай ишлайди ва ишламоқда. Эсингизни йиғинг! Вассалом!

Олимжон Аллоҳқули

➤  t.me/OlimjonAllohquli

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг