МақолаларФиқҳ

САЖДА ОЯТЛАРИ ВА ТИЛОВАТ САЖДАСИ

Қуръони Каримдаги сажда оятлари тиловат қилинганда сажда қилишдир.

Қуйидаги ўн тўрт оятдан бирини тиловат қилган кишига ёки эшитган кишига сажда қилиш вожиб бўлади.

  1. Аъроф сурасининг охиридаги 206-оят.
  2. Раъд сурасидаги 15-оят.
  3. Наҳл сурасидаги 49-оят.
  4. «Бану Исроил» (Исро) сурасидаги 109-оят.
  5. Марям сурасидаги 58-оят.
  6. Ҳаж сурасидаги биринчи сажда ояти, яъни 18-оят (бу сурадаги иккинчи сажда ояти, яъни 77-оят ҳанафий мазҳабига кўра вожиб эмас).
  7. Фурқон сурасидаги 60-оят.
  8. Намл сурасидаги 26-оят.
  9. Сажда сурасидаги 15-оят.
  10. Сод сурасидаги 24-оят.
  11. Фуссилат сурасидаги 37-оят.
  12. Нажм сурасидаги 62-оят.
  13. Иншиқоқ сурасидаги 21-оят.
  14. Алақ сурасидаги 19-оят.
  • Тиловат саждасини қилиш учун шартлар намоз ўқиш учун қўйилган шартларнинг айни ўзидир: мусулмонлик, оқиллик, балоғатга етганлик ва ҳайзу нифосдан пок бўлиш.
  • Тиловат саждаси тўғри бўлиши учун таҳоратли бўлиш, бадан, кийим ва маконнинг поклиги, қиблага юзланиш, сатри аврат ва ният шарт.
  • Тиловат саждаси бир саждадан иборат бўлиб, унга бош қўйилаётганда бир такбир ва ундан бош кўтарилаётганда яна бир такбир айтилади. Унда ташаҳҳуд ва салом йўқ. Тиловат саждасини қилиш вожибдир.

Тиловат саждасини қилаётган киши қўлларини кўтармай такбир айтиб, саждага кетади. Саждада намоз саждасида айтиладиган тасбеҳни уч марта айтиди.  Сўнгра такбир айтиб бошини кўтаради. Ва қуйидаги дуони ўқийди: 

سَجَدَ وَجْهِي لِلَّذِي خَلَقَهُ، وَشَقَّ سَمْعَهُ وَبَصَرَهُ، بِحَوْلِهِ وَقُوَّتِهِ، فَتَبَارَكَ اللهُ أَحْسَنُ الْخَالِقِينَ

Маъноси: «Юзим уни Яратган ва унда куч-қуввати билан кўз-қулоқни очган Зотга сажда қилди. Бас, яратгувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли ва буюкдир».

  • Биров намозда сажда оятини тиловат қилгандан кейин уч оят ўтгунча рукуъ қилса, ўша рукуъ тиловат саждаси ўрнига ўтади. Агар уч оятдан ўтиб кетиб қоладиган бўлса, сажда оятидан кейин рукуъ қилиб олади.
  • Бир сажда оятини бир ўтиришда бир неча марта ўқиса ҳам бир сажда қилади. Агар бир оятни бир неча жойда ўқиса, нечта жойда ўқиганига қараб сажда қилади.
  • Сажда оятини тингловчига тиловат саждасининг вожиб бўлиши унинг мажлиси эътиборидан бўлади.

Тиловат қилувчи бир неча жойда тиловат қилган бўлса ҳам, тингловчи бир жойда эшитган бўлса, бир марта тиловат саждаси қилади.

Агар тиловат қилувчи бир жойда ўтириб тиловат қилса ва тингловчи жойини алмаштириб турган бўлса, алмашгани ададича сажда қилади.

  • Намоздами ёки намоздан ташқаридами, тиловат қилаётганда сажда оятининг ўзини қолдириб, ундан кейинги оятга ўтиб кетиш макруҳдир.
  • Ҳайз ва нифосдаги аёлларга сажда оятини ўқиш ва эшитиш туфайли тиловат саждаси қилиш вожиб бўлмайди.
Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг