Муфтий ҳазратга янги ўринбосарлар ва Тошкент Ислом институтига янги ректор тайинланди
2023 йил 4 январь Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, уламолар, мутахассис ва мударрислар иштирок этди.
Диний идоранинг матбуот хизмати хабар беришича, йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов бошқа ишга ўтганлиги сабабли, унинг ўрнига Тошкент шаҳридаги «Новза» жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов раис ўринбосари лавозимига тайинланди. Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган раиснинг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига Тошкент ислом институти ректори вазифасида ишлаган Уйғун Ғофуров тайинланди.
Ушбу институт ректори лавозимига эса Ўзбекистон халқаро ислом академияси кафедраси мудири, доктор, профессор, Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов тайинланди.
muslim.uz