АқидаМақолалар

“МУҲИМИ КЎНГИЛДА БЎЛСА, БЎЛДИ”МИ?

Бугунги кунда баъзида одамлар орасида “Қалбим пок”, Ибодат қилмасам ҳам кўнглим тоза”, “Аллоҳ қалбимда” каби гапларни эшитиб қоламиз ва бу илмсизлик натижасидир. Динимизни билмаслик, емоқ- ичмоқ, кийиниш қўйингки барча ишларда ғайридинларга тақлид қилишнинг натижасидир. Шариат талаблари эслатилганда асосий ғами дунё ташвишларию ҳою-ҳаваслари бўлиб қолган умматдан бундан бошқа яна нима жавоб кутиш мумкин.

Аслида Ислом ва иймон бир бутундир. Яъни, Ислом ўзи ичига намоз, рўза, закот, ҳаж ва шу каби зоҳирий амалларни, иймон эса қалбга боғлиқ ихлос, муҳаббат, содиқлик ва шу каби ботиний амалларни ўз ичига олади. Бу иккиси эт билан тирноқдир, уларни ажратиш мумкин эмас. Чунки динни ҳар ким ўзича тушуниб, ўзича ҳаётга жорий қила олмайди ва бунга ҳаққи ҳам йўқ. Аллоҳ таоло Исломни бизга Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом орқали етказди. Демак, динни у кишидан ўрганамиз ва У Зотни ўзимизга ўрнак қилиб оламиз. Бошқа йўл йўқ. Ана энди Пайғамбаримиз алайҳиссалом Аллоҳ таоло билан фаришта орқали, гоҳида ҳеч қандай воситасиз боғланиб турган бўлсалар, У Зотнинг имони комил иймон бўлган бўлса, “менинг қалбимда бор”, дейишга энг ҳақли зот у киши эдилар. Лекин Пайғамбаримиз алайҳиссалом Исломдаги зоҳир амалларни ҳеч камчиликсиз бажардилар. У Зотнинг аёллари ҳам энг покдомон, ҳаёли эдилар. Улар ҳақида Аллоҳ таоло: “Эй Набий, жуфтларинги, қизларинга ва мўминларнинг аёлларига айт: жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга учрамасликлари учун яқинроқдир. Аллоҳ ўта мағфиратли ва раҳимли зотдир”, – деб марҳамат қилади (Аҳзоб сураси, 59-оят). Улар ҳам бу оятдан кейин “қалбимизда бор”, деб жоҳилиятдаги каби очиқ-сочиқ юришда давом этмадилар, балки сатри авратни лозим тутдилар. Номаҳрамлар билан қандай муомала қилишни бошқаларга ўргатдилар.

Баъзилар ҳаддидан ошиб “ҳозир нечанчи асрда яшаяпмиз”, деб ўзларининг фисқини хаспўшлашга ҳаракат қиладилар. Аллоҳ таолонинг оятларини менсимаслик унга парво қилмаслик инсонга дунё ва охиратда хорлик келтиради. Гуноҳдан тониш, яна бир гуноҳдир. Ундан кўра банда айбига иқрор бўлиши ва тавба қилиб ўзини ўнглаши икки дунёси учун ҳам яхши бўлади. Тавфиқ Аллоҳдан.

www.islomota.uz

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг