МақолаларФиқҳ

#МАСАЛА: КАГОР ИЧИМЛИГИ ҲАРОММИ?

781-CАВОЛ: Камқонлигигим сабабли кўзим тиниб, бошим айланади. Доктор Кагор ичимлигини тавсия килди. Қанчадир миқдорда спирти ҳам бор экан. Шу ичимликни соғлигим учун ичиб турсам бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида “Кагор” деб Франциянинг Кагор шаҳрида етиштирилган қизил рангли узум навларига айтилган. Кейинчалик ушбу узум навидан тайёрланган вино турига ҳам шу ном берилган. Сиз сўраган ўша “дори” ҳам шариатда ҳаром қилинган винонинг бир туридир. Чунки у маст қилувчи ва бўшаштирувчи ичимликлардан саналади. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида шундай деган:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالأَنصَابُ وَالأَزْلاَمُ رِجْسٌ مِّنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ۝

“Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очар) чўплар ифлос(ишлардан)дир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, зафар топсангиз” (90-оят).

Шунинг учун Сиз камқонликка қарши шариатимизда ҳалол бўлган бошқа дори турини истеъмол қилишингиз айни муддао бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг