Янгиликлар

Йўлдошали домла Қарши туманидаги «Файзобод» масжидида суҳбат қилиб бердилар

Бугун — 7 август, шанба куни Тошкент шаҳар «Ислом ота» жоме масжиди имом хатиби Йўлдошали домла Каримов Қашқадарё вилояти Қарши тумани «Файзобод» жоме масжидига ташриф буюрдилар. Масжид аҳли билан пешин намозини бирга адо этиб, масжидга йиғилган қавм билан масжид мутасаддилари иштирокида мазмунли суҳбат қилдилар.
   Суҳбатда Ислом динининг моҳияти, шариат аҳкомлари, мусулмонларнинг хулқ-атвори қандай бўлиши кераклиги, зиёрат қилишнинг ажру савоби, бугунги кундаги муаммолар ҳақида таъсирли маъруза қилиб бердилар, маъруза сўнгида намозхонларнинг саволларига жавоб бердилар. Хайрли дуолар қилдилар. Ўтказилган суҳбат жамоатга кўтаринки руҳ бағишлади.

Тафсилотларни кузатиб боринг

www.islomota.uz 

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг