Янгиликлар
МАЗМУНЛИ СУҲБАТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Бугун – 6 августда юртимиз уламоларимизнинг Қашқадарё вилоятига навбатдаги ташрифлари асносида Тошкент шаҳар «Ислом ота» масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов Қарши туманидаги «Мирмирон» жоме масжидига намозхонларга маърифий суҳбат қилиб бериш ҳамда аср намозини жамоат билан адо этиш учун ташриф буюрдилар.
Намоздан сўнг масжид мутасаддилари иштирокида жамоат билан ўтказилган маърифий суҳбатда Ислом динининг моҳияти, шариат аҳкомлари, мусулмонларнинг хулқ-атвори қандай бўлиши кераклиги, зиёрат қилишнинг ажру савоби, бугунги кундаги муаммолар ҳақида таъсирли маъруза қилиб бердилар, маъруза сўнгида намозхонларнинг саволларига жавоб бердилар. Хайрли дуолар қилдилар.
islomota.uz