Янгиликлар
Имомларнинг Самарқанд вилояти аҳолиси билан учрашувлари давом этмоқда
Уламоларнинг Самарқандга ташрифи вилоят маданий-маърифий ҳаётида ўчмас из қолдирмоқда.
23 июль куни Тошкент шаҳар «Ислом ота» жомеъ масжиди имом-хатиби Йўлдошали домла Каримов Самарқанд вилояти Пахтачи тумани масжидлари жамоат билан маърифий суҳбат олиб бордилар. Шу билан бирга туман бош имом хатиби Исроил домла Амриллаев, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани бош имом хатиби Эргашали домла Рустамовлар билан бирга «Бўстон», «Тошкўприк» ва «Истиқлол» маҳалаларида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилалар билан учрашиб, уларга эҳсонлар тарқатилди.
Маълумот учун: кечаги тадбир Пастдарғом туманида бўлиб ўтган эди.
Сафар давом этмоқда.