ХУШХАБАР: ҚЎШИМЧА ҚУРЪОН КУРСЛАРИ ОЧИЛДИ
Аллоҳга шукрки, тараққиётимизнинг янги даврида юртимиз аҳолисининг диний-маърифий эҳтиёжларини қондириш йўлида бир қатор хайрли ва тарихий ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Мана шундай ўзгаришларга мос равишда кўп сонли фуқароларимизнинг таклиф ва илтимосларини инобатга олган ҳолда 2021 йилнинг 3 июль кунидан бошлаб, Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти ва “Кўкалдош” ўрта махсус диний таълим муассасасида қўшимча “Қуръони карим ва тажвид” курслари ташкил этилди.
Ҳақ таолонинг каломини ўқиш истагидаги бўлган мўмин-мусулмонларимиз шу йил 3 июль кунидан мазкур диний таълим муассасаларига мурожаат қилишлари мумкин
Тошкент ислом институти телефон рақами 71-227-23-47
“Кўкалдош” ўрта махсус диний таълим муассасаси телефон рақами 71-249-30-90.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилдан республикамиздаги 12 та – олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари, 5 та – илмий мактабларда “Қуръони карим ва тажвид” курслари фаолият олиб бормоқда.
Аллоҳ таоло мазкур қўшимча “Қуръони карим ва тажвид” курсларни халқимизга муборак айласин, фаолиятларини муваффақиятли қилсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати