МақолаларФиқҳ

АЛЛОҲ ТАОЛО ПОКЛИКНИ СЕВАДИ

Ҳадиси шарифда айтиладики: «Поклик – иймондандир». Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Яхшидир яхшиликни севади, Сахийдир саховатни севади, Покдир покликни севади. Покланинглар ён атрофингизни пок тутинглар. Ҳадиси шарифда «Поклик иймонга чақиради. Иймон эса ўз эгаси билан жаннатда биргадир» дейилган.

Нарса кўринадиган нажасдан сув ва ҳар қандай кетказувчи суюқлик билан нажаснинг ўзини кетказиш ила пок бўлади. Гарчи кетиши қийин бўлган асари қолса-да. 

Асари кўринмайдиган нажасдан агар имкони бўлса, уни уч марта ювиб, сиқиш билан пок бўлади. Бунинг имкони бўлмаса, ювиб, сув томмайдиган бўлгунича тарк қилинади, кейин яна шундай қилинади, сўнгра яна шундай қилинади.

Манийдан покланиш уни ювиш ёки қуриб қолганини уқалаб ташлаш билан бўлади.

Махси жисми бор нажасдан уни ерга ишқаш билан пок бўлади. Ундан бошқасидан фақат ювиш билан пок бўлади. 

Қилич ва унга ўхшаш нарсалар масҳ билан тозаланади. 

Гилам устидан бир кеча сув оқизиш билан пок бўлади. 

Ер ва ўсиб турган қамишдан ясалган капа ва ўт-ўланларга ўхшаш ерга ёпишган нарсалар қуриши ва (нажосат) асарининг кетиши билан намоз учун пок бўлади, таяммум учун пок бўлмайди. 

Отнинг ва ейиладиган ҳайвонларнинг пешоби ва ейилмайдиган қушнинг ахлати каби енгил нажосатда кийимнинг тўртдан биридан ози афв қилинади.

Аммо ейиладиган қушнинг ахлати покдир. 

Илло, товуқники худди икки чиқиш йўлидан чиқадиган нарсалар, қон ва ароқ каби оғир нажосатдир. Ундан (оғир нажосатдан) дирҳам миқдори афв қилинади. У қуюқ нажосатда бир мисқол, суюқда кафт миқдоричадир. 

Игнанинг учига ўхшаб сачраган пешоб ҳеч нарса эмас. 

Нажаснинг устига тушган сув нажасдир. Аксинча бўлса ҳам шу каби.

Тезакнинг кули худди тузга айланиб кетган эшак каби покдир. 

Авра-астарли кийимнинг бир тарафида нажас бўлса, бошқа тарафида намоз ўқиса бўлади. 

Бир тарафида нажас бор гиламнинг бошқа тарафида, агар сиқилса қатра томмайдиган-у, аммо нажосатнинг бир оз ҳўли зоҳир бўлиб турган ва тезак аралашган лойдан қилиниб, қуриб кетган нарса устига ҳўл бўйича қўйилган кийимда намоз ўқиса бўлади. 

Агар нажосат жойи эсдан чиққан бўлса-ю, бир тарафи ювилган бўлса ҳам жоиз. Бу худди буғдойга уни тепалаётган эшаклар бавл қилса, унинг бир қисми ювилса ёки кетказиб юборилса покланганидек.

Нажас ифлос нарсадир. Бу бобда нималар нажаслиги ва улардан покланиш қандай бўлиши ҳақида сўз юритилади.

Нажас покнинг зиддидир. Шаръий эътиборда ифлос саналган нарса нажас бўлади.

Аллоҳ таоло доимо қалбимизни ва жисмимизни пок қилиб жаннатига эриштирсин!

«Кифоя» китобининг биринчи жузи асосида тайёрланди

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг