Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев: «Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳим»дан нарига ўта олмаймиз…»

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоят фаоллар кенгашида қилган чиқиши давомида Ислом дини арконлари ва аждодларимиз меросини кўпроқ ўрганишга чақирди.

Ислом дини нурга бурканган дин. Биз уни биламизми? «Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим»дан нарига ўта олмаймиз. Ислом маърифати масканларини бекорга қуряпмизми, нима учун ўқимаймиз?

Имом Бухорий бобомиз 600 мингта ҳадисни ёддан билган. Биз эса уни ўқимаяпмиз.

Покистон бош вазири Имрон Хон жаноблари билан гаплашганимизда бир гапни айтганди: «Мен сизнинг ҳар бир гапингизни доим маъқуллайман. Чунки сиз Бобур авлодисиз. Бизнинг ерларимизда давлатчилигини ўрнатган инсоннинг авлодисиз. Шу сабабли ҳам сиз билан ҳисоблашамиз, ҳар бир ташаббусингизни қўллаб қувватлаймиз», ­— деганди.

Нима учун биз Бобурнинг меросини ўрганмаймиз. Унга ўхшаб халқимиз учун куйиб-ёнмаймиз. Ҳар бир ҳоким ва бошқа мутасаддилар динимиз қадриятларини билиши, аждодларимиз меросини ўрганиши шарт, — деди Шавкат Мирзиёев

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг