Ислом тарихиМақолалар

УМАР ИБН АБДУЛАЗИЗНИНГ ҲИММАТИ

Умар Ибн Абдулазиз олий ҳиммати билан қандай қилиб улуғлар сафига қўшила олган? У ўзининг қисқа халифалик даврида Хулафои Рошидинларнинг бешинчиси бўла олди. Унинг халифалиги икки йил, беш ой ва бир неча саноқли кунлар давом этган, холос. Лекин у шу вақтда қанча нарсани амалга оширгани Аллоҳга аён. Одамлар ўзаро бир-бирларидан сўрашади, қандай қилиб Умар Ибн Абдулазиз бунчалик ишларни амалга ошира олди? Жавоб шу эдики, у ҳар бир қадамини Ёлғиз Аллоҳ учун деган ниятда ташлаган. Ўз ҳаётини Аллоҳ таборака ва таоло учун бахшида қилган эди. Шу сабабдан бир ўзи қисқа вақт ичида, узоқ йиллар мобайнида бир қанча қавмлар қила олмаган ишларни рўёбга чиқарди. У киши амир бўлишидан илгари аёли Фотимага: “Эй Фотима, менинг ўч нафсим амирликни истаяпти,” – дер эди ва амир ҳам бўлди. Амир бўлганидан кейин ҳимматлари юксалиб кетди ва аёлига: “Эй Фотима, менинг ўч нафсим халифаликни истаяпти,” – деди ва халифаликка ҳам эришди. Барча мусулмонларга, қирқдан ортиқ ислом диёрларига амир бўлди. Ер юзининг шарқию ғарби у кишининг қўл остида, у кишига тобе бўлди. Халифа бўлганидан кейин ҳиммати янада юксалди ва аёлига: “Эй Фотима, менинг ўч нафсим жаннатни истаяпти,” – деди ва жаннат сари интилиб, жаннат учун амал қилди. Ҳайит куни жон чиқиш вақти яқинлашганда одамларни ҳузуридан чиқиб кетишга буюрди. Улар чиқдилар ва кимнингдир ушбу оятни ўқиганини эшитдилар: “Биз ўша охират диёрини ер юзида зулму-зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун қилурмиз. Оқибат тақво қилувчи кишиларникидир.” Аллоҳ унинг ажрларини мўл қилиб берсин. Унинг мақсади пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек ягона эди: “Ким ғамларни битта ғам — охират ғами — қилса, Аллоҳ таоло унинг дунё ва охират ғамларини аритади”.

Олимжон Мазамов тайёрлади

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг