Гамбияда бесоқолбозликка муносабат
Нафақат мусулмон, балки, инсон табиати ҳам ҳазм қила олмайдиган жирканч табиат борки, бугунги кунда долзарб мавзуга айланиб бормоқда. Бу аслида инсон ҳуқуқлари ниқоби остидаги инсон табиатини бузишга қаратилган тарғибот эканлиги барчага аён. Бу маслалага турли мусулмон ва мусулмон бўлмаган давлатлар, халқалар ўзларининг қарши муносабатларини билдириб келмоқдалар. Жумладан, Гамбия ҳам.
Гамбияда бесоқолбозлик ноқонуний ҳисобланади ва бир жинсли муносабатлар тан олинмаган. 2008 йилда президент Жамме ножинсларга мамлакатни тарк этишни буюриб, Гамбияда топилган ҳар қандай гейнинг “бошини кесишини” айтган. Исломнинг ЛГБТ жамоатининг ҳуқуқларига таъсири ҳақида Жамме: “Гамбия – бу мусулмонлар мамлакати … бесоқолбозлик каби гуноҳ ва ахлоқсиз амалиётларга йўл қўйилмайди” деган эди.