Янгиликлар

Islom.uz портали мобил иловалари тақдимоти ўтказилди

Бугун – 2021 йил 27 март куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган, Ислом таълимотларини, шайх ҳазратларининг бой илмий меросини халқимизга тақдим этиб келаётган islom.uz порталининг мобил иловалари тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот «Ҳилол-Нашр» нашриётининг мажлислар залида соат 14:00 да бошланди.

Тадбирда «Islom.uz», «Hilol eBook», «Oлтин силсила», «Қуръони Карим», «Тафсири Ҳилол», «Зикр аҳлидан сўранг», «Абдураҳмон Қуръон», Абдулмалик Қуръон», «Қуръон тартили», «Намоз», «Зикр ва дуолар» каби иловалар тақдим қилинди.
Тадбир сўнгида иштирокчи журналистлар, блогерлар тақдимотга доир таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Тақдимот маросими islom.uz порталининг ижтимоий саҳифаларида онлайн тарзда эфирга узатилди.

Islom.uz

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг