ИСЛОМ МУБОРАК, БОРИС!
Бугун, 16 январь, 2021 йил шанба куни Тошкент шаҳар “Ислом ота” жомеъ масжидида рус миллатига мансуб Борис иcмли йигит шаҳодат калимасини келтириб, Ислом динини қабул қилди. Аллоҳ таоло инсон тақдирини Ўзининг иродасига мувофиқ келадиган йўлга тўғирлайди ва йўллайди: агар Унинг иродаси яхшилик бўлса, уни ҳидоят йўлига бошлайди. Аллоҳ ҳеч кимни куч билан иймонга келишга мажбурламайди, зўрламайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ўз расулига: «Уларни ҳидоят қилиш сизнинг зиммангизда эмас, (Эй Муҳаммад алайҳиссалом). Балки, Аллоҳ истаган кишиларни ҳидоят қилади» дейди (Бақара сураси, 272-оят).
Аллоҳ таоло муборак қилсин. Умрининг охиригача шаҳодат калимасига содиқ қолиш ва Ўзининг розилигини топиш йўлида мададкор бўлсин. Ҳақиқий Исломий ҳаёт, чин иймон ҳаловатини насиб этсин!
www.islomota.uz