Мақолалар

БУ СУВНИ ИФЛОС ҚИЛМА

 Шиблий роҳматуллоҳи алайҳ бир куни Ҳижозга бориш учун йўлга чиқади ва йўли Бағдоддан ўтади. Ўша вақтдаги халифа Хорун Рашид Шиблий ҳазратларининг Бағдодга келганини эшитади. “Ҳузурингизга борайликми ёки зиёратимизга келасизми?” деб хабар юборади. Шиблий ҳазратлари ўзи ёнига бориши айтиб, саройга боради.

Халифа Шиблий ҳазратларига “Менга бир насиҳат қилсангиз, ҳазрат” деб айтади. Шиблий “Менга бир пиёла сув келтиринг” дейди. Сўнгра халифага “Агар чўлда сувсиз қолсангиз, ўлим олдида бўлсангиз, бир кимса қўлида бир пиёла сув билан олдингиздан чиқиб “Бу сувни бераман, аммо хазинангизни ярмини берасиз” деса, рози бўлармидингиз?” дебди. Халифа бироз ўйланиб “Албатта, бераман” деб жавоб берибди.

Шиблий ҳазратлари “Яхши, бу сувни ичдингиз, энди сув, бир касаллик юзага келиб, баданингиздан ташқарига чиқмай қолди. Бир табиб келиб “Мен бу сувни чиқарман, аммо бойлигингизнинг қолган ярмини берасиз” деса, рози бўласизми?” деб сўради. Халифа бироз ўйланиб “Албатта, бераман” деб жавоб берибди.

Шиблий ҳазратлари “У ҳолда бир пиёла сувчалик ҳам қадри бўлмаган хазинангизга ишонманг” дебди. Халифа йиғлаб “Менга яна насиҳат қилинг” дебди.

Шиблий ҳазратлари “Сиз сувнинг бошидасиз. Аллоҳу таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бери оқиб келаётган исломият сувининг ҳимоячиси бўлишни сизга насиб этди. Бу сувни ифлос қилманг, ифлос қилишларига ҳам йўл қўйманг. Уни покиза сақланг” дебди. 

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг