Янгиликлар
ХУШХУБАР: “ЗИЁ” ЖОМЕЪ МАСЖИДИНИНГ ЯНГИ БИНОСИ ОЧИЛДИ
Жорий йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги “Зиё” масжидининг бунёд этилган янги биноси очилиш маросимида иштирок этдилар.
Меҳмонлар ушбу жомега ташриф асносида намозхонларга қилинган шароит ва қулайликлар билан яқиндан танишдилар, ҳудуд аҳлини янги жоме билан мубарокбод этиб, улар билан самимий суҳбатладилар. Ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган инсонлар ҳақига дуои-хайрлар қилинди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати