Янгиликлар

ЧЕЧЕНИСТОНДА БОЛАЛАРГА МУҲАММАД ИСМИНИ БЕРГАН ОИЛАЛАРГА ПУЛ ТЎЛАНАДИ

28 октябрдан 29 октябрь кечга қадар Аҳмат-Ҳожи Қодиров номидаги вилоят жамоат фонди ўз фарзандларига Муҳаммад пайғамбар, шунингдек, унинг оила аъзолари ва энг яқин ҳамроҳларининг исмларини қўядиган оилаларнинг ҳар бирига 100 минг рубл тўлайди.

Бу ҳақда вилоят Ахборот ва матбуот вазири Аҳмад Дудаевга асосланиб ТАСС хабар бермоқда.

“Эртага Чеченистон Республикасида бизнинг севимли пайғамбаримиз, унинг оила аъзолари ва энг яқин ҳамроҳларининг исмларини олган барча янги туғилган чақалоқларнинг ҳар бири 100 минг рубл олади”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, шунга ўхшаш акция минтақада ҳар йили ўтказилади, лекин, одатда, бу фақат ўғил болаларга тегишли бўлади.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг