МақолаларФиқҳ

АВРАТ НИМА ВА У МУҲИММИ?

“Аврат” сўзи луғатда урушда ёки чегарада хавф келиши мумкин бўлган бўшлиқ, очиқликни билдиради. Шунингдек, араб тилида ҳар қандай айб ва нуқсон аврат дейилади.

Хатиб Ширбийний: “Аврат – назар солиш ҳаром бўлган нарсадир”, – дейди.

Ҳеч бир дин, таълимот ёки тузум аврат масаласига Ислом шариатичалик эътибор қаратган эмас. Исломда эркак кишининг аврати, аёл кишининг аврати, аврат кимларга нисбатан қай ҳолатда қанчалик бўлиши ва бошқа ҳолатлар муфассал баён қилинган. Исломда аврат ибодат ва ҳалол-ҳаром масаласидир. Бундай нозик ва муҳим масалани илоҳий таълимот тартибга солиб бермаса, инсонларнинг ўзига қўйиб берилса, ҳеч қандай чегара ва ҳудуд қолмайди. Кимдир баъзи аъзоларини очиб юришни уят деб билса, кимдир бу нарсани маданият санаши турган гап. Натижада мутлақо кийимсиз юришни ўзига эп кўрадиганлар юзага келиши ҳам мумкин. Буни ҳозирги дунё тажрибаси кўрсатиб турибди. Ҳолбуки, аврат масаласи инсонни бошқа ҳайвонлардан ажратиб турувчи омиллардан бўлиб, бу инсон учун шарафдир.

Аврат ва унга оид ҳукмлар ҳам ҳар бир эркак ва аёл билиши лозим бўлган ишлардандир. Ҳар ким бу борадаги шаръий ҳукмларни  яхши ўрганиб, уларга ихлос билан амал қилса, ўзининг бахти, саодатидир. Кишилар ҳаётидаги кўпгина бахтсизликлар айнан аврат ва унга боғлиқ масалалардаги бепарволик оқибатида содир бўлишини илм тасдиқлаб, тажриба таъкидлаб келмоқда. Мусулмон бўлмаган олимлар ҳам ҳозирги замон эркакларининг энг катта бахтсизликларига авратини беркитмай юрадиган аёллар сабаб эканини баралла айтмоқдалар.

“Мукаммал саодат йўли” китобидан

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг