ҚАЗО НАМОЗИГА ОИД БАЪЗИ ҲУКМЛАР
– Киши ухлаб қолиб ёки унутиб бирор намозни қазо қилиб қўйган бўлса, уйқудан уйғониши ёки эсига тушиши билан кечиктирмай уни ўқиб олиши лозим;
– Қазо намози ҳам худди вақтида ўқиладиган намоз каби азон ва иқомат айтиб ўқилади. Бир нечта қазо намозларни ўқимоқчи бўлган киши бошида азон ва иқомат айтиб, қолганларини иқоматни ўзи билан ўқиса ҳам бўлади;
– Қазо намозларнинг фақат фарзлари ва хуфтоннинг витри ўқилади, суннатлари қазо қилинмайди. Бугунги бомдод намозининг қазосини завол вақтигача ўқийдиган киши суннатини ҳам бирга қазо қилиб ўқийди, заволдан кейинга қолса фақат фарзи ўқилади;
– Қазо бўлган намозга қуйидагича ният қилинади: (Масалан, бомдод намозининг нияти) “Ният қилдим қазо бўлган бомдод намозининг фарзини ўқишни, юзимни қиблага қаратган ҳолда, холисан лиллоҳи таоло Аллоҳу акбар”.
– Мусофирликда қазо бўлган намозни қазосини муқимликда бўлса ҳам қаср қилиб ўқийди. Муқимликда қазо бўлган намозларнинг қазосини мусофирликда бўлса ҳам тўлиқ қилиб ўқийди;
– Қазо намозларни куннинг уч маҳалида яъни, қуёш чиқаётган, қиёмга (тиккага) келган ва ботаётган вақтлардан бошқа барча вақтларда ўқиса бўлади.
www.islomota.uz