Янгиликлар

МАДРАСАЛАРГА КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИ НАТИЖАЛАРИ ҚАЧОН ЭЪЛОН ҚИЛИНИШИГА АНИҚЛИК КИРИТИЛДИ

Мадрасаларга кириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинишига доир Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати қуйидагича хабар беради:

Хабарингиз бор, шу йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларига кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар Давлат тест маркази томонидан тест синовларида иштирок этдилар.

Шу кунларда ота-оналар, абитуриентлар ва уларнинг яқинлари томонидан мадрасаларга кириш имтиҳонлари натижалари қачон эълон қилиниши борасида жуда кўп мурожаатлар бўлмоқда. 

Тест синовлари Давлат тест маркази томонидан олинганини инобатга олсак, имтиҳон натижалари ҳам ушбу марказ томонидан эълон қилинади. Айни кунларда имтиҳон натижаларини текшириш жараёнлари давом этмоқда.

Мадрасаларга кириш имтиҳонлари натижалари қачон эълон қилиниши тўғрисидаги расмий хабар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг muslim.uz интернет сайти ва “Телеграм” мессенжеридаги https://t.me/muslimuzportal каналида эълон қилинади.

Барча абитуриентларга Аллоҳ таолодан омад ва зафарлар тилаймиз.

Теглар
Кўпроқ кўрсатиш
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг