Янгиликлар
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
“Ислом ота” жомеъ масжиди жамоаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур ҳожи ака Аҳмедовга опаси Роҳилахон она Мамадалиеванинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат айласин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Охиратларини обод этсин!
Ҳақ таоло раҳматли онахоннинг барча яқинларига сабру жамил ато қилиб, мусибатларига ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!