ХТВ онлайн усулда ўқийдиган болаларнинг ота-оналари учун тавсиялар берди
Халқ таълими вазирлиги фарзанди учун масофадан ўқитиш шаклини танлаган ота-оналарга тавсиялар берди:
Аввало, сиз ўзингиз ва болангиз учун одатий кун тартибини белгилаб, унга риоя қилишингиз керак (ухлаш ва уйғониш вақти, дарсларнинг бошланиш вақти, уларнинг давомийлиги, “танаффуслар” ва бошқалар).
Кундалик ҳаётнинг кескин ўзгариши боланинг мослашиш имкониятларида сезиларли ўзгаришларни келтириб чиқариши ҳамда кераксиз стресс ва зўриқишларга олиб келиши мумкин.
Ота-оналар ва боланинг оила аъзолари содир бўлаётган воқеаларга хотиржам, адекват муносабатни сақлашга ҳаракат қилишлари муҳимдир.
Боланинг ҳиссий ҳолати тўғридан-тўғри катталар (ота-оналар, қариндошлар) ҳолатига боғлиқ. Бошқа мамлакатлардаги ота-оналарнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, ўзини изоляция қилиш режимига мослашиш учун бироз вақт керак бўлади ва бу нормал жараён ҳисобланади.
Ўзингизни хотиржам тутинг, вазмин бўлинг, болаларнинг вирусга оид саволларига жавоб беришдан қочманг ва ҳоказо, аммо пандемия ҳолати ва унинг хавф-хатарлари ҳақида узоқ мунозараларга шўнғиманг.
Болалар учун масофавий таълимни ташкил этиш бўйича мактабдан олган тавсияларингизни яхши тушуниб олишга ҳаракат қилинг.
Сиз фақат синф ўқитувчиси ва мактаб маъмуриятидан олган расмий маълумотларга амал қилинг.
Ушбу жараённи ташкил этишда мактаб маъмурияти учун ҳам вақт талаб этилади, шунинг учун сизнинг бу вазиятни тушунган ҳолда муносабат билдиришингиз бебаҳо ёрдам бўлиши мумкин, бу эса таълим сифатига ижобий таъсир қилади.