Мақолалар

ЯШИРИН САВДО

Аббосийлар ҳалифаларидан Ҳорун ар-Рашид аёли Зубайда билан тунги сайрга дарё қирғоғига чиқишибди. Дарё бўйида Баҳлул деган авлиёуллоҳ қумдан уй ясаётганини кўрган ҳалифа ундан сўрабди:
— Аё, Баҳлул нима қиляпсиз?
— Қумдан уй қуряпман.
— Уни нима қиласиз?
— Ким сотиб олса, уни дуо қиламан, Аллоҳ таоло унга жаннатдан бир қаср беради.
Ҳорун ар-Рашид Баҳлул Дононинг гапига кулимсираб, ўтиб кетаверибди. Ҳалифанинг орқасидан етиб келган хотини Зубайда ҳам Баҳлулдан нима қилаётганини сўрабди.
— Уй қуряпман, бегим. Ким сотиб олса, уни дуо қиламан, Аллоҳ таоло унга жаннатдан бир қаср беради.
— Қурган уйингизнинг нарҳи неча пул?
— 1 динор.
Зубайда 1 динорни унга бериб, дуо олибди.
Кечқурун ҳалифа тушида жаннатда юрганмиш. Қараса, қизил ёқутдан қилинган қаср тепасига Зубайда деб ёзиб қўйилибди. Хотинимнинг қасри экан, кириб кўрай-чи, деб борса, посбон киритмабди ва:
— Бу ерга кимнинг исми ёзилса, ўша киради, — деб, кўкрагидан итариб юборган жойида халифа уйғонибди.
«Кеча хотиним ҳақида Баҳлулнинг дуоси қабул бўлибди. Мен ҳам дуо олиб келай», — деб яна кечқурун дарё бўйига келибди. Баҳлул ҳамон уй қураётган экан, ундан сўрабди:
— Уйингизни қанчага сотасиз?
— Уйимнинг нарҳи бутун ер юзининг подшолиги.
— Бутун дунёнинг подшолигига ҳатто мен ҳам эгамасман, нега бугун қиммат қилиб юбордингиз?
— Кеча кўрмаган савдо эди, бугун кўрган савдо.

•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•
https://t.me/islomotauz_official

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг