Янгиликлар

Латвиялик оғир атлетика юлдузи исломни қабул қилди — Ребека Коха

Латвиялик оғир атлетика юлдузи исломни қабул қилди — Ребека Коха

Фото: «Ventas Balss»

Латвиялик оғир атлетика юлдузи Ребека Коха исломни қабул қилди ва спортчилик фаолиятига нуқта қўйди.

«Азиз дўстлар! Мен ҳаётимдаги катта қарорни қабул қилдим. Бундан мамнун ва миннатдорман, бу тўғри қарор деб ҳисоблайман. Ягона сўрайдиганим — мени тушуниш. Айтарли гапингиз бўлмаса, сукут сақланг. Мен энди мусулмонман», — деди Ребека Коха Латвия жамиятига мурожаатида.

Ребека қатарлик спортчи (диск улоқтирувчи) Муҳаммад Иброҳим Моазга турмушга чиқяпти.

Бир неча кун аввал Ребеканинг мураббийи Эдуард Андрушкевич унинг исломни қабул қилиши машғулотларига халақит бермаслиги лозимлигини таъкидлаганди. 5 август куни эса Латвия олимпия терма жамоаси раҳбари Эйнар Фогелис Коха спортчилик фаолиятини тугатишга қарор қилганини маълум қилди:

«Ребека видеоконференция орқали мулоқотда спортчилик фаолиятини тугатаётганини маълум қилди. Биз унинг танловига ҳурмат билан ёндашамиз ва барча қилинган ишлар учун миннатадорлик билдирамиз. 1 сентябрга қадар ундан Латвия олимпия терма жамоасини тарк этиши ҳақида ариза олишга ва уни молиялаштиришни тўхтатишга келишиб олдик».

Ребека Коха Москвада ўтадиган кузги Европа чемпионатида қатнашиши кутилаётганди, қолаверса, 2021 йилги Токио олимпиадасида 59 килограммгача бўлганлар ўртасида олтин медалга асосий даъвогарлардан эди.

Ребека Коха — катталар ўртасида икки карра Европа чемпиони. У ҳозир 22 ёшда.

Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг