Янгиликлар

Аё Софияда 86 йилдан сўнг илк жума намози – Эрдоған Қуръон тиловат қилмоқда (фото+видео)

Истанбул фатҳ этилишининг тимсоли ҳисобланган Аё София юзлаб йиллар давомида мавжуд бўлган масжид мақомини қайтариб олди. У сўнгги 86 йил давомида музей мақомида бўлган эди, 10 июль куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған имзолаган фармонга асосан музей масжидга айлантирилди.

Бугун, 24 июль куни Истанбулда масжидда илк жума намози ўқилмоқда.

Эрталабдан Истанбул ва Туркиянинг бошқа ҳудудларидан келганлар масжид майдонига йиғила бошлади. Воқеа Туркиядаги ўнлаб маҳаллий нашрлар ва бошқа кўплаб хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритилмоқда. Кўплаб мусулмонлар Туркия байроқларини ушлаб, «Аллоҳ буюкдир. Аё София қайта очилди», дея жар солишмоқда.

Масжиднинг очилиш маросимида Ражаб Тоййиб Эрдоған ва унинг рафиқаси ҳам иштирок этди. Туркия президенти масжид ичида Қуръони Каримнинг Фотиҳа сурасини ва Бақара сурасидан дастлабки 5 оят тиловат қилди.

 

Туркия Дин ишлари бошқармаси (Diyanet) Аё София жоме масжидида хизмат қилиши учун уч имом ва беш муаззинни ишга тайинлади.


Намозда иштирок этишни истаганлар сони кўплигини ҳисобга олиб, ҳукумат диндорлар учун масжидга туташган 5та майдонни махсус тайёрлашга қарор қилди. Одамлар полиция назоратидан ўтиб, Султон Аҳмад майдонига йиғилишмоқда. Хавфсизликни таъминлаш учун 17 минг полиция ходими сафарбар этилган.

Туркия Диний ишлар бошқармаси маросим учун махсус ибодат дастури ишлаб чиққан. Машҳур имомлар ва қорилар Қуръондан сураларни тиловат қилишмоқда.

Манба: sof.uz
Теглар
Back to top button
WP2Social Auto Publish Powered By : XYZScripts.com

Adblock​ аниқланди

Илтимос, реклама блокерингизни ўчириш орқали бизни қўллаб-қувватланг